Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Сауранда ярим аср ер остида сақланган васиятнома очилди

6 Май 2022 21:41

TÚRKİSTAN. Кazinform – 1971 йилда авлодларга мерос сифатида ёзилган васиятномада фронтда ҳалок бўлган эркакларнинг исм-шарифлари санаб ўтилган ва урушдан кейинги халқ ҳаёти тасвирланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ғалабанинг 77 йиллиги арафасида Сауран туманидаги Жуйнек қишлоқ округида 50 йил аввал ёзилган васиятнома очилди. Тадбир давомида 149 нафар уруш қатнашчиларининг рўйхати ўқиб эшиттирилди.

Аждодлар васиятини 1971 йилда С. Азимова исмли қишлоқ турғуни ёзиб олиб, махсус капсулага кўмиб, сақлаган. Ўша пайтда 10-синф ўқувчиси бўлган С. Азимова бугунги кунда 4 фарзанднинг меҳрибон онаси, 16 набиранинг бувиси.

Тадбирда Сауран тумани ҳокими Ғани Рисбеков, вилоят ижтимоий ривожлантириш бошқармаси «Жамоатчилик розилиги» КДТ раҳбари Эльмира Жанғазиева, шунингдек, этнос вакиллари, ёшлар, маҳаллий аҳоли иштирок этди.





Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Калит сўзлар: Туркистон вилояти,
Юқорига