Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Сардоба аварияси: Мақтааралдаги Фирдавсий овули тикланмоқда

16 Июль 2020 11:40

MAQTAARAL. Kazinform – Мақтаарал туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган Фирдавсий овулини тиклаш ишлари қизғин давом этмоқда. Овулдаги 302 та оилага давлат томонидан 17 миллион тангалик товон пули берилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Туман ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, 17 миллион танганинг 50 фоизи барча пудрат қилинган уйларга битта транш орқали ўтказилди. Айни пайтда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Айни дамда 266 уйнинг пойдевори қўйилиб, 138 уйнинг деворлари қурилган.

Бундан ташқари, 19 та уйнинг томлари қопланган. 36 та уйнинг қурилиш майдончалари тайёрланиб, қурилиш ишларини бошлаш учун топширилди. Овулда жами 314 та уй бузилган. Умуман олганда, Фирдавсийда 24 жамоада 1093 қурувчи меҳнат қилмоқда.


































Калит сўзлар:
Юқорига