Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси 14 ёшли қизга тегажоғлик қилганликда гумонланиб қўлга олинди

22 Май 2022 11:35

NUR-SULTAN. Kazinform - Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида адвокатнинг вояга етмаган қизига нисбатан ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни амалга оширган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, «78.ru» нашри маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Маълум қилинишича, 14 май куни Рибацкий кўчаси 37-уйда эркак 14 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган. Жабрланувчи уйи ёнида ушбу эркакни бир неча бор кўрганини айтган.

Ҳолат юзасидан Шлиссельбург проспектида яшовчи ўзбекистонлик эркак тегажоғликда гумон қилиниб қўлга олинган. Ҳозирда ушбу вазият бўйича жиноий иш қўзғатилган.


Калит сўзлар: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги,
Юқорига