Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

18 Октябрь 2021 20:15

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонлик самбочилар Салоники шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккинчи бўлди. Бу ҳақда Kazinform Sports.uzга таяниб хабар беради.

Россия терма жамоаси биринчи ўринни, Украина терма жамоаси эса учинчи ўринни олди.

Ўзбекистонлик самбочилар Жаҳон чемпионатида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Илгари самбочиларнинг бундай Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси учинчи ўрин эди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати якунлари бўйича ўзбекистонлик самбочилар 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза, жами 17 та медални қўлга киритишди.






Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига