Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Самарқандда қозоғистонлик сайёҳлар махсус воситалар ёрдамида ноқонуний равишда қўлга олинди

23 Май 2022 14:06

TASHKENT. Kazinform – Самарқанд ИИБ ходимлари қозоғистонлик сайёҳларни қонунга хилоф равишда махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда қўлга олишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Telegram-каналида вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари, Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан республикамизга меҳмонга келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганлар», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда.

«Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади», - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

«Черный список Ташкента» Instagram-каналида эълон қилинган воқеа ҳақидаги маълумотларга кўра, 21 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир неча сайёҳни, жумладан, Қозоғистондан келган туристларни электрошокер воситаларидан фойдаланган ҳолда қўлга олиб, ҳатто ҳужжатларини кўрсатишса ҳам, шахсни аниқлаш учун мажбуран полиция бўлимига олиб кетишган.



Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Ўзбекистон, Марказий Осиё,
Юқорига