Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Сўзоқ тумани қачон табиий газ билан тўлиқ таъминланади

19 Март 2020 15:15

TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистон вилояти Сўзоқ туманининг маркази бўлган Шолаққорған қишлоғи 1-2 йил ичида табиий газ билан таъминланади, дея хабар беради Kazinform.

Ҳудудий коммуникациялар хизматининг маълумотларига кўра, ўтган йили Туркистон вилоятининг Сўзоқ туманини табиий газ билан таъминлаш учун 100 миллион танга ажратилган ва Жанатасдан Шолаққорған посёлкасига қадар магистрал газ қувури ва газ станцияси қурилиши бошланган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2020 йилда 2,6 миллиард танг ажратилган ва қурилиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги вақтда «Stroygaz Company» МЧЖ ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ газ билан таъминлаш ишларини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 110 миллион тенге. Газ қувурининг узунлиги 43 809 километрни ташкил этади.

Бундан ташқари, жорий йилда Шолаққорған қишлоғининг ички тармоқларини жиҳозлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва молиялаштириш учун вилоят бюджетига таклиф киритилди.

«Яқин келажакда давлат харидлари бўйича тендер эълон қилинади ва қонунга мувофиқ тегишли ишлар амалга оширилади. Ушбу лойиҳанинг қиймати 3 миллиард 560 миллион тангани ташкил этади. Газ қувурининг узунлиги 216 км. Шолаққорғанда 12 мингга яқин киши истиқомат қилади», - дейди Сўзоқ тумани уй-жой коммунал хўжалиги ва автомобиль йўллар бўлими бошлиғи Ербол Аманов.

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига