Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Россиянинг Хабаровск ўлкасида ҳарбий базада портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

12 Май 2022 17:13

XABAROVSK. TASS - Kazinform – Россиянинг Хабаровск вилояти Амур тумани Тейсин аҳоли пункти яқинидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлиб, бир неча киши яраланган. Бу ҳақда Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўқ-дорилар портлаши оқибатида етти киши жароҳат олди. Бир одам вафот этди», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғин ўчирилган.

Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари икки киши куйганини маълум қилди.

«Улар тез тиббий ёрдам ёрдамида касалхонага етказилган, таналарининг 65 фоизигача куйган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Яна иккита одам енгил куйган. Уларни тиббий муассасага олиб боришмаган, воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тейсин қишлоғи Амурдаги Комсомолск шаҳридан 82 км жануби-шарқда жойлашган. Қишлоқда темир йўл вокзали ва шу номдаги ҳарбий қисм бор.

Калит сўзлар: Дунё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги,
Юқорига