Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Россиялик сайёҳлар Бурабай ва Зерендида дам олишади

24 Май 2022 09:09

KÓKSHETAÝ. Kazinform - «Visit Aqmola» туристик ахборот маркази Россия Федерациясининг бир қатор сайёҳлик компаниялари, жумладан, Екатеринбург, Курган, Челябинск, Тюмень, Омск шаҳарлари учун ахборот-реклама турини ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ақмола вилояти тадбиркорлик ва туризм бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги турдан кўзланган асосий мақсад сайёҳлик компанияларини Бурабай ва Зерендидаги энг яхши дам олиш масканлари билан кенг таништиришдан иборат эди.

«Visit Аqmola» туристик ахборот маркази раҳбари Данияр Даировнинг сўзларига кўра, тўрт кун давомида меҳмонларга Бурабай ва Зеренди курорт ҳудудларидаги энг яхши дам олиш ва соғломлаштириш масканлари намойиш этилди. Ташриф буюрувчилар пойтахт – Нур-Султан шаҳрига ҳам ташриф буюришди.

Бундан ташқари, инфотур доирасида вилоятдаги дам олиш масканлари вакиллари иштирокида В2В учрашуви ва Ақмола вилоятининг туристик имкониятлари тақдимоти ўтказилди.

«В2В учрашуви биз учун ажойиб имконият, чунки биз Бурабайга ҳафтасига уч юздан беш юз нафаргача меҳмон олиб келамиз. Биз ҳамма нарсани ўз ичига олган турларни таклиф қиламиз, яъни дастурда трансфер, турар жой, кунига уч марта овқатланиш, кўнгилочар дастурлар, тоққа чиқиш. Бу йил биз Омск шаҳридан, келажакда эса Тюмень ва Кургандан ҳам Ақмола вилоятига сайёҳларни олиб келишни режалаштирмоқдамиз», - деди «Hangout Tour» сайёҳлик агентлиги директори Игорь Стрельцов.

«2014 йилдан буён Курган, Челябинск ва Свердловск вилоятлари «Бурабай» курорти билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Йиллар давомида янги меҳмонхоналар ва кўнгилочар жойлар пайдо бўлди. Сизда жуда истиқболли йўналиш бор. Сайёҳларимиз бу ерда фаол дам олишади», — дея қўшимча қилди Курган вилояти туризмни ривожлантириш ассоциацияси раиси Наталья Краснова.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, сўнгги учрашув меҳмонларга ҳамкасблари билан тажриба ва маълумотлар алмашиш, ўз туристик объектларини тақдим этиш, энг муҳими, Ақмўла вилоятига сайёҳларни жўнатиш бўйича келишув ва шартномаларга эришиш имконини беради.

Муаллиф: Оксана Матасова


Калит сўзлар: Туризм,
Юқорига