Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони рекорд даражага етди

14 Октябрь 2021 09:09

MOSKVA. Kazinform - Россияда кетма-кет саккиз кун давомида вафот этганлар сони 900 дан камаймаяпти, деб хабар беради Kazinform мухбири.

13 октябр ҳолатига кўра, 984 киши вафот этган.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги 7 кун ичида мамлакатда КВИ дан 6649 киши вафот этиб, дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. AҚШда бу кўрсаткич 9443 тани ташкил этди.

Расмийлар вазиятни барқарорлаштириш учун қўшимча чоралар кўрмоқда. Aҳолини эмлаш, шу жумладан қариялар ва хавф остида бўлган одамларни эмлаш самарали ҳисобланади.

Шунингдек, Москва расмийлари 10 та мактаб ўқувчилари учун бепул экспресс-тестларни жорий этишни режалаштирмоқда. 1-11-синф ўқувчилари, мактабгача тайёргарлик гуруҳидаги болалар ҳар икки ҳафтада бир марта тест топширишади. Кутилишича, бу чора масофадан ўқитиш учун дарслар сонини камайтиради.

Россияда охирги 24 соат ичида 28717 киши коронавирус билан касалланган, уларнинг аксарияти Москва,Санкт-Петербург ва Москва вилоятида - мос равишда 4410, 4470 ва 1898 киши.

Муаллиф: Наримбек Исмағулов


Калит сўзлар: Хориж, Тиббиёт,
Юқорига