Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Россияда коронавирус инфекциясига қарши яна бир вакцина ишлаб чиқарилди

18 Август 2021 16:26

NUR-SULTAN. Kazinform - Россияда коронавирус инфекциясига қарши яна бир вакцина ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram- каналига таяниб.

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова COVID-19га қарши бешинчи вакцина пайдо бўлганини эълон қилди. Новосибирскдаги «Вектор» тадқиқот маркази «Эпиваккорон-Н» COVID-19 вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни топширди. Дори воситаси тез орада рўйхатга олиниши кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда Россияда «Спутник V», «ЭпиВакКорона», «КовиВак» ва қайта эмлаш учун тавсия этиладиган «Спутник Light» вакциналари қўлланилади.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина, Дунё,
Юқорига