Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Россияда Ил-112В самолёти  ҳалокатига  двигателнинг ишдан чиқиши сабаб бўлган

18 Август 2021 11:05

MOSKVA. TASS - Kazinform - Экспертлар Москва яқинида Ил -112В ҳарбий юк самолётининг қулашига двигателнинг ишдан чиқиши, синиши ва ундан кейинги ёнғин сабаб бўлганини аниқладилар. Бу ҳақда Kazinform TASS ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

Аввалроқ, фавқулодда хизматлардан иккинчи (ўнг) двигателнинг ёниши ёниш камерасига мой оқиши оқибатида бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

«Самолёт ҳавода тўрт дақиқа қолди. Экипаж ёнғин ҳақида хабар берди ва қўнишга ҳаракат қилди. Ил-112В самолёти Москва яқинидаги Кубинканинг учиш-қўниш йўлагидан атиги 1,5 километр нарида қулаб тушди, деб агентликка ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълум қилди.

Самолёт бортида уч кишидан иборат экипаж, жумладан, унинг командири - хизмат кўрсатган синовчи учувчи, Россия қаҳрамони Николай Куимов бўлган. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Учувчилар охирги дақиқагача курашди ва самолётни уйлардан устидан бошқа томонга буришга ҳаракат қилишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263 -моддаси 3 -қисми (Ҳаво транспорти ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Россияда Ил-112В ҳарбий юк самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига