Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Россияда автобус портлаши оқибатида 14 йўловчи тан жароҳати олди

13 Август 2021 08:20

VORONEZH. TASS - Kazinform- Россиянинг Воронеж шаҳрида йўловчи автобусида портлаш содир бўлди, деб хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.

«14 киши 1-сонли вилоят ва тез ёрдам касалхонасига етказилган. Улардан 4 нафари оғир аҳволда етиб келган. Иккитаси куйиш бўлимига, иккиси бошқа тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Портлаш жойида тез ёрдам машинаси ишламоқда», - деди табиий офатларга қарши тиббий ёрдам маркази вакили.

Аввалроқ, оёғидан айрилган аёлнинг аҳволи оғир экани ҳақида хабар берилган эди.

Воқеа жойига етти тез тиббий ёрдам бригадаси юборилган. Портлаш шаҳар марказида содир бўлган. йўловчи ПАЗ автобуси бутунлай ёниб кетган, кейин эса ёнғин ўчирилган.

TASS хабарига кўра, ҳодисанинг бир нечта версиялари кўриб чиқилмоқда. Улардан бири - газ баллонининг портлаши. Воқеа жойи махсус хизматлар томонидан текширилмоқда.

Шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг айтишича, автобус дизел ёқилғисида ишлаган ва газ ўрнатилмаган. Дастлабки прогнозга кўра, жамоат транспортининг газ тизими портлаб кетган.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига