Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Россияда аёл бировнинг боласини туғруқхона деразасидан отиб юборди

17 Август 2021 10:35

NUR-SULTAN. TASS - Kazinform - Тергов қўмитаси туғруқхонанинг деразасидан бошқа бировнинг боласини отиб юборган Стерлитамак шаҳрининг 29 ёшли фуқаросига нисбатан жиноят иши очди.

Чақалоқ олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Тергов маълумотларига кўра, 16 август куни соат 18:00 атрофида бир аёл ўзи билан бир палатада бўлган аёлнинг янги туғилган чақалоқини Стерлитамак туғруқхонасининг учинчи қавати деразасидан отиб юборган. Бола олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.

«Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Бошқирдистон Республикаси Стерлитамак тергов бошқармаси 29 ёшли Стерлитамак шаҳрида яшовчи аёлга ёш болани ўлдириш моддаси билан жиноят иши очди»,-дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Воқеа жойида раҳбарият ва тергов бўлими, республика Тергов бошқармаси терговчи-криминалистлари милиция билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари воқеа тафсилотларини аниқламоқда. Гумонланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, уни ҳибсга олиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Жиноят ишини тергов қилиш республика Тергов бошқармаси раҳбарияти назорати остида.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига