Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ролан Гаррос турнирида Қозоғистон теннисчилари кимга қарши чиқиши маълум бўлди

20 Май 2022 10:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Франциянинг Париж шаҳрида Ролан Гаррос турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 16-чи ракеткаси Елена Рибакина Франция очиқ чемпионатининг биринчи даврасида дунё рейтингида 76-чи ўринни эгаллаб турган нидерландиялик Аранча Русьга қарши кортга чиқади.

Дунёнинг 37-чи ракеткаси Юлия Путинцева саралаш баҳслари ғолибларидан бири билан учрашади.

Қозоғистоннинг эркаклар ўртасидаги биринчи, дунёнинг 41-чи ракеткаси Александр Бублик рейтингда 65-чи ўринни эгаллаб турган франциялик Артур Риндеркнех билан куч синашади.

Жуфтлик баҳсларига қуръа ташлаш маросими натижалари кейинроқ эълон қилинади.

Айни дамда саралаш ўйинлари давом этаётган Ролан Гарроснинг асосий турнири 22 май куни бошланиб, 5 июн куни якунига этади.


Муаллиф: Елжан Ерали

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига