Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўрим-йиғим ишларининг 95 фоизга яқини якунланди – ҚР Бош вазири

21 Сентябрь 2021 11:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ғалла ва ёғли экинларнинг ялпи йиғимини 18 млн тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дунёда ғалла йиғим-терими билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Бу ёмон об-ҳаво шароити билан боғлиқ. Қозоғистонда ғалла ва ёғли экинларнинг ялпи ҳосилини 18 миллион тоннага етказиш режалаштирилган, шу жумладан 16 миллион тонна дон ва дуккакли экинлар», - деди Асқар Мамин.

Бош вазир, бугунги кунда ўрим-йиғим ишларининг 95 фоизга яқини бажарилганини айтди.

«Бу йилги қурғоқчилик туфайли дон миқдори камайганига қарамай, мамлакатнинг донга бўлган ички эҳтиёжи тўлиқ қондирилмоқда. 6-6,5 миллион тонна донни экспорт қилиш имконияти мавжуд», - дея қўшимча қилди Асқар Мамин.

Бош вазир, шунингдек, янги ҳосилнинг сифат кўрсаткичлари сезиларли даражада ошганини таъкидлади. 28% дан ортиқ клейковина бўлган буғдой ҳажми йиғилган ҳажмнинг 74% га етди.


Муаллиф: Серик Сабеков

Юқорига