Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Референдумда овоз бериш учун 11 миллион 839 минг 761 бюллетень чоп этилади

20 Май 2022 19:53

NUR-SULTAN. Кazinform - Референдум ўтказувчи Марказий комиссия бюллетенларини тайёрлаш бўйича қарор қабул қилди, деб хабар беради Кazinform.

«Вилоятлар, Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари вакиллари томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳисоботларга кўра, рўйхатга 11 миллион 722 минг 536 киши киритилган. 5 июн куни Референдум ўтказиш пайтида Марказий комиссия республика референдумига бюллетенларини тайёрлаш билан боғлиқ айрим масалалар тўғрисида қарори билан овоз беришга мўлжалланган бюллетенларни бир фоиз захира билан референдумда иштирок этишга ҳуқуқи бор фуқаролар рўйхатига киритилган миқдорга мос равишда тайёрлаш назарда тутилган.

11 миллион 839 минг 761 бюллетен чоп этилиши керак», — дейилади хабарда.

Белгиланган миқдорда сайлов бюллетенларини тайёрлаб, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сайлов участкаларига етказиб бериш вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтнинг референдум комиссияларига юкланади.

Ҳудудий референдум комиссиялари 2022 йил 28 майга қадар бюллетенларини референдум бўйича сайлов участкаларига етказиб бериш учун белгиланган миқдорда бюллетенлари тайёрланишини таъминласиши лозим.

Калит сўзлар: Референдум,
Юқорига