Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Референдумда Конституциянинг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритилади – ҚР Сенати Раиси

30 Апрель 2022 11:23

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев мамлакатда умумхалқ референдуми ўтказилишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІ сессиясида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг бугуни ва келажаги учун янги ташаббуслар ҳақида гапирди. Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги таклиф алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у дарҳол жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Қайд этиш жоизки, Президентнинг бу таклифи халқнинг хоҳиш ва талабларидан келиб чиққан. Шу боис бугунги ташаббусни «Халқ овозини эшитадиган давлат» концепциясининг яна бир конкрет натижаси деб биламиз. Аслида, бу референдум сиёсий ва конституциявий ислоҳотларни амалга оширишдаги асосий қадамлардан бири бўлади», — деди у.

Унга кўра, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар давлатчиликнинг янги моделини шакллантиришни назарда тутади. Бу давлат ва жамиятни яқинлаштириш учун ажойиб имкониятдир.

«Ислоҳотлар доирасида Конституциянинг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритилади. Бу мамлакатнинг Асосий қонуннинг учдан бир қисми ўзгартирилишини англатади. Шундай экан, бундай тарихий бурилишни бевосита халқ иштирокида амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга», — деди Маулен Ашимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдумини ўтказишни таклиф қилган эди.


Калит сўзлар: Референдум, Конституция, Жамият, Сенат Раиси,
Юқорига