Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Референдум учун 16 млрд тенге ажратилди - ҚР Бош вазир ўринбосари

12 Май 2022 15:12

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев конституциявий ислоҳот бўйича республика референдумига қанча маблағ ажратилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Конституциявий референдум учун республика бюджетидан 16 миллиард 400 миллион тенге ажратилади. Марказий сайлов комиссияси ҳисобот тақдим этди. Бугун бу борада Ҳукумат қарори қабул қилинди. Маблағлар республика бюджетидан, Ҳукумат захирасидан ажратилади», - деди Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакилларининг саволига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия Қозоғистоннинг фаол сайлов ҳуқуқига эга фуқароларига мурожаат қилган эди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 июнь куни республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Референдум, ҚР Молия вазирлиги, Молия,
Юқорига