Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Референдум: комиссия аъзоларининг иш ҳақи учун 13 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилади

17 Май 2022 15:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Референдум бюджетининг 79 фоизи комиссия аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлашдан иборат бўлиб, бу мақсадлар учун ажратилган 16 миллиард 460 миллион тенгенинг 13 миллиарддан ортиғини ташкил этади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Сабила Мустафина маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Нега бу рақам шунчалик юқори? Асосан, бу Президент, Мажилис сайловлари каби йирик мамлакат кампанияларини ўтказиш билан бир хил даражада. 79 фоизи участка ва ҳудудий комиссияларнинг қарийб 71 минг нафар аъзосининг иш ҳақи һисобланади. Иш ҳақида мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичи қўлланилади. Чунки референдум тўғрисидаги конституциявий қонун нормаси сайлов тўғрисидаги конституциявий қонуннинг ойига камида 3 баравари миқдорини белгиловчи нормасидан фарқ қилади», — деди Сабила Мустафина МСКда ўтказилган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, иш ҳақи ҳақиқий ишлаган соатига қараб тўланади.

«Қўмита аъзоларининг барчаси бир хил ишламайди. Комиссия аъзоларининг аксарияти ўзларининг асосий касбий фаолиятидан деярли чалғимайдилар ва комиссияларда жадвал асосида ишлайдилар. Улар жадвалга киритилган. Маблағлар ҳали МРК ҳисобига тушмаган, чунки Ҳукумат том маънода мажлисда эди, Ғазначилик эса бизнинг ҳисобимизга ҳали пул киритмаган, чунки МРК дастурнинг маъмури ҳисобланади», - дея тушунтирди маърузачи.

Миллий статистика бюроси маълумотларига кщра, 1 апрел ҳолатига кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 275 438 тенгени ташкил қилади.

Аввалроқ референдум ўтказиш учун республика бюджетидан 16 миллиард 460 миллион тенге ажратилиши хабар қилинганди.

«Марказий сайлов комиссияси томонидан тегишли ҳисоб-китоблар киритилди. Бугун Ҳукумат тегишли қарорни қабул қилди. Пул республика бюджети ва Ҳукумат заҳираси ҳисобидан ажратилади», — деди жорий йилнинг 12 май куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Калит сўзлар: Референдум,
Юқорига