Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Референдум бюллетенига битта савол ва иккита жавоб варианти киритилади

17 Май 2022 15:39

NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров референдум учун бюллетенни тўлдиришда эътиборга олиниши лозим бўлган жиҳатларни санаб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бюллетен, унинг матни ва шакли тасдиқланди. Референдум бюллетенлари яширин овоз бериш кабинасида тўлдирилиши керак. Ҳар ким уни шахсан тўлдиради. Тўлдириш пайтида сайловчидан бошқа шахснинг у ерда бўлиши тақиқланади. Агар алоҳида фуқаролар соғлиғи ёки бошқа сабабларга кўра уни мустақил равишда тўлдира олмасалар, улар референдум ташкилотчилари ва кузатувчилари хизматларидан эмас, балки бошқа фуқаронинг хизматларидан фойдаланишга ҳақлидирлар«, - деди Константин Петров.

Унга кўра, фуқаро ўзи овоз берган жавобнинг ўнг томонидаги бўш катакчага исталган белги қўйиши мумкин.

«Бир савол, иккита жавоб. Танлаш ва исталган битта белги қўйиш керак. Аммо у овоз берувчининг иродасини аниқ ифодалаши керак. Ўчиб кетадиган қалам билан белгилар қўйиш, шунингдек, уларга тузатишлар киритиш мумкин эмас. Тўлдирилган бюллетен сайлов қутисига ташланади. Кейинчалик, биз овоз беришни якунлаш алгоритмига ва овозларни санашга ўтамиз.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Юқорига