Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЎР инновациялар вазирлиги: коронавирусига қарши Хитой-ўзбек вакцинаси самарадорлиги - 97%

24 Февраль 2021 16:32

TASHKENT. Kazinform – Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 коронавирусга қарши вакцинасининг самарадорлиги 97 фоизни, дори хавфсизлиги эса 99 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлисига вакцинанинг клиник синовлари натижаларини тақдим этиш пайтида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

ЎР Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шахло Турдиқуловнинг «Ўзбекистон 24» телеканалига айтишича, хитой-ўзбек вакцинаси самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида илмий ва амалий далиллар парламентга тақдим этилган.

«Хитойлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда биз ZF-UZ-VAC 2001 номли дунёдаги энг самарали ва хавфсиз коронавирусга қарши вакциналардан бирини яратдик. Бу - маҳаллий фаннинг катта ютуғи, мамлакатимизни вакциналар ишлаб чиқарадиган мамлакатлар рўйхатига киритган. Ушбу вакцина жуда мураккаб клиник синовлардан ўтказилди. Барча ишлар жуда қатъий стандартлар, халқаро талаблар асосида амалга оширилди. Айни пайтда вакцина ЖССТда қайта рўйхатдан ўтказилмоқда», - деди маърузачи.

Қайд этилишича, ушбу вакцина юқори самарадорликка эга ва ножўя таъсирларга эга эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Zhifei Loncom Biofharmaceutical компания томонидан ишлаб чиқилган Хитой вакцинасининг ҳаммуаллифи сифатида тан олинган. Натижада республиканинг ички бозорида ZF-UZ-VAС 2001 номи берилди.


Калит сўзлар: Тиббиёт, Марказий Осиё,
Юқорига