Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Qatar Airways ва Air Arabia авиакомпаниялари Қозоғистонга парвозларни тиклади

21 Январь 2022 18:36

NUR-SULTAN. Kazinform – Qatar Airways ва Air Arabia авиакомпаниялари Қозоғистонга парвозларни тиклади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматита таяниб хабар беради.

«21 январдан «Qatar Airways» авиакомпанияси Доҳа – Алмати – Доҳа йўналиши бўйича ҳафталик 2 рейс қайта тикланди. Парвозлар душанба ва жума кунлари А-320 самолётларида амалга оширилади. Бирлашган Араб Амирликларининг «Air Arabia» авиакомпанияси 21 январдан сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Шаржа-Алмати-Шаржа йўналиши бўйича А-320/А-321 самолётида парвозларни қайта тиклади.

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, парвозлар авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ, санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.


Юқорига