Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 13 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Президентнинг бир йилда амалга оширган ишлари 4 жилдли китоб бўлди

20 Март 2020 12:55

NUR-SULTAN. Kazinform – Президентнинг бир йиллик фаолияти натижалари тўрт жилдда нашр этилди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаев давлат раҳбари лавозимига киришганига бир йил тўлди.

«Қасим-Жомарт Кемелович яқинда Twitter саҳифасида шундай ёзди: «Бир йил олдин машҳур давлат арбоби, глобал сиёсатчи Н.Назарбоевдан давлат раҳбарлигини қабул қилиб олиш шарафи буюрди. Давлатимиз асосчиси – Елбасы стратегиясининг изчиллигини таъминлаш учун кўп ишлар қилинди...». Дарҳақиқат, ўша тарихий ондан кейин кўп вақт ўтмай, Қозоғистон халқининг аксарият қисми (70,96%) Қасим-Жомарт Кемелевич номзодига овоз беришди. 2019 йил 20 мартдан бошлаб Қасим-Жомарт Кемелевичнинг барча қарорлари, учрашувлари ва қабуллари, шунингдек, унинг фаолияти оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб борди», - деб ёзди Берик Уали.

Унинг айтишича, Президентнинг матбуот хизмати Давлат раҳбарининг бир йилда амалга оширган ишлари натижаларини, турли минбарлардан қилган чиқишларини 4 жилдли китоб тариқасида нашр қилди.

Ушбу китобларда Давлат раҳбарининг турли тадбирларда қилган 76 та нутқининг тўлиқ матни берилган.


Калит сўзлар:
Юқорига