Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Президент топшириғи: Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун йиллик комиссиянинг иш тартиби соддалаштирилди

29 Октябрь 2021 16:15

ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти топшириғига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларга максимал шароит яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти ёрдамчиси Ерлан Қарин «Хабар 24» телеканалининг «Aнығын айтканда» кўрсатувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эфир давомида Ерлан Қарин Давлат раҳбари томонидан Миллий жамоатчилик ишонч кенгашининг V йиғилишида кўтарилган масалаларга тўхталиб ўтди.

– Сўнгги йилларда барпо этилган иншоотларда ногиронлар учун пандуслар мавжуд. Илгари қурилган биноларда йўқ. Президент бу муаммони қандай ҳал қилиш кераклигини айтди. Унинг айтишича, «ногиронлиги бўлган шахслар тез-тез борадиган бинолар рўйхати ва мавжуд имкониятлар харитаси ишлаб чиқилиши керак». Шу муносабат билан эндиликда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича махсус портал фаолият кўрсатмоқда. Хаританинг биринчи лойиҳаси худди шу порталда тайёрланган. Унга 35 мингга яқин шундай объект киритилди. Кейинги икки-уч йил ичида бу рўйхатга қўшимча 20 мингта бино қўшилади. Шунда улар ногиронлар учун янада қулайроқ бўлади», — деди Президент маслаҳатчиси.

Шунингдек, Президент томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлигини тасдиқлаш бўйича ҳар йили комиссия тузиш жараёнини соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилганини ҳам таъкидлади. «Ҳар йили ногиронлиги бўлган шахслар комиссиядан ўтиб, ногиронлигини тасдиқлайди. Баъзи одамлар буни бошдан кечиришга қурби етмайди. Президентимиз топшириғига асосан жараённи осонлаштириш мақсадида масофавий лойиҳа ишга туширилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа бир неча йўналишда амалга оширилмоқда», — деди Ерлан Қарин.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Миллий кенгаш,
Юқорига