Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Президент суд тизими ислоҳотларини давом эттириш бўйича топшириқлар берди

14 Январь 2020 09:58

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Олий суд раиси Жақип Асановни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда янги судьяларни саралаб олиш, конкурс ўтказиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, кадрлар малакасини оширишни объектив олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга 2019 йилда 37 судья ноқонуний қарор қабул қилган, суд тартибини бузган, аттестациядан ўтмаганлиги учун ишдан бўшатилгани ҳақида маълумот берилди. Бирқатор судьяларнинг интизомий ва жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Жақип Асанов Қозоғистон Президентига суд қарорларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича маълумот бериб ўтди.

Учрашув сўнгида Давлатимиз раҳбари «100 нақти қадам» Миллат режаси ва Қозоғистон халқига Мурожаатида қайд этилган вазифаларни бажариш ишларини давом эттиришни топширди. Президент фикрича, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқий низоларни хал қилиш механизми сифатида маъмурий адолат тузилмасини жорий қилишнинг аҳамияти катта.

Қасим-Жомарт Тоқаев суд тизими ислоҳотларини давом эттириш бўйича топшириқлар берди.


Калит сўзлар: Судлар,
Юқорига