Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Президент фавқулодда вазият режимини таъминлаш давлат комиссияси фаолияти билан танишди

18 Март 2020 12:00

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир, Фавқулодда вазият режимини таъминлаш давлат комиссияси раиси Асқар Маминни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Бош вазир, Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси раиси Асқар Мамин Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга комиссиянинг иши ва мамлакатда коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши қабул қилинган қарорлар тўғрисида маълумот берди.

Давлат комиссияси раиси Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида карантин жорий этилаётгани, хўжалик юритувчи субектларни қўллаб-қувватлаш чоралари, ҳудудларнинг коронавирус инфекцияси пайдо бўлишига тайёрлиги тўғрисида гапириб берди.

Қозоғистон Президенти комиссия аъзоларининг мунтазам ишлаши ва минтақалар раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Давлат раҳбари солиқ-бюджет сиёсатини самарали амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бу борада Ҳукумат ва Миллий банкнинг мувофиқлаштирилган саъи-ҳаракатлари жуда муҳимдир.

Калит сўзлар: Жамият, Қабул,
Юқорига