Об-ҳаво
Астана 12 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Президент ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашни буюрди

11 Март 2020 09:52

NUR-SULTAN. Kazinform – Қазақстан Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қуролли Кучларнинг Олий Бош Қўмондонига Қуролли Кучларни шакллантириш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, дунёдаги замонавий таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда қурол, ўқ-дорилар ва ҳарбий техникаларни инвентаризация қилиш ва текшириш тўғрисида маълумот берилди.

Нурлан Ермекбаев Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирликнинг геосиёсий ва иқтисодий таҳдидларни мониторинг қилиш ва халқаро ҳарбий ҳамкорлик бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида гапириб берди. Шунингдек, у мамлакат Қуролли Кучларини самарали бошқариш ва унинг мудофаа қобилиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берди.

Давлат раҳбари Қуролли Кучлар, ўқ-дорилар омборлари, полигонлар ва ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратди.

Учрашув якунида Олий Бош Қўмондон Мудофаа вазирига ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш ва ҳарбий тайёргарлик сифатини ошириш, шунингдек, ҳарбий интизомни кучайтириш чораларини кўриш бўйича бир қатор аниқ вазифалар юклатди.

Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги, Қабул,
Юқорига