Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Португалияда эмлашга қарши бўлган оила коронавирусдан вафот этди

10 Август 2021 18:22

NUR-SULTAN. Kazinform - Португалияда эмлашга қарши бўлган бутун бир оила коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram- каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Пандемия бошланганидан бери Туркияда 6 миллионга яқин одам SARS-CОV-2 ташувчиси бўлган. Бир кунда 23 731 янги вирус ҳолатлари қайд этилди ва мамлакатда вирусга чалинганларнинг умумий сони 5 942 271 кишини ташкил этди. Ўтган бир кунда 117 киши COVID-19 қурбонига айланди. Ўлганлар сони 52 313 кишига етди. Январ ойининг ўрталаридан бошлаб Туркияда COVID-19 га қарши оммавий эмлаш ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар Туркияда 77,55 миллион дозадан ортиқ вакцина ишлатилди. Шу жумладан, тезлаштирилган вакцина һам мавжуд.

Португалияда бахтсиз ҳодиса юз берди. Эмлашга мутлақо қарши бўлган бутун оила COVID-19дан вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг қариндоши Фрэнсис Гонсалвеш айтди. Эркакнинг сўзларига кўра, онаси, отаси ва акаси эмлашга қарши кампанияга ишонишган ва эмлашдан бош тортишган. Ҳаммаси коронавирус билан касалланган ва бир ҳафта ичида вафот этган. Ф. Гонсалвеш бу фактни эмлашнинг бошқа мухолифларини фикрлашга ундаб ва уларнинг нотўғри хатти -ҳаракатларини тўхтатиш умидида эълон қилганини тушунтирди. Ҳозирги вақтда Португалия ҳукумати мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан пойтахт Лиссабонда комендантлик соати жорий қилган.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Дунё,
Юқорига