Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Португалия жамоатчилиги Қозоғистон билан яқиндан танишмоқда

22 Сентябрь 2021 10:10

NUR-SULTAN. Kazinform - 20 сентябрда Қозоғистон Элчиси Даулет Батирашев Камоэнш номидаги Португалия халқаро ҳамкорлик ва тил институти Президенти Жоау Рибейру де Aлмейда билан биргаликда Лиссабонда «Қозоғистон - мустақилликнинг 30 йиллиги, тарихнинг 556 йиллиги» кўргазмасини очди.

Тадбир Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Очилиш маросимида Қозоғистон дипломати мамлакатнинг мустақиллик йилларида эришган асосий ютуқлари ва халқаро саҳнадаги таъсирли муваффақиятлари ҳақида гапириб, кўргазма португалиялик томошабинлар учун кўчманчилар цивилизацияси меросхўри Қозоғистон билан яқиндан танишиш учун яхши имконият бўлишини таъкидлади.

Тадбир давомида Қозоғистон Элчиси мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсиши ва фуқаролар фаровонлигини таъминлашга қаратилган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ҳамда Президент Қасим -Жомарт Тоқаевнинг «Халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар - мустаҳкам пойдевор фаровонлик учун « Қозоғистон халқига Мурожаатини таништирди.





Ўз навбатида, Камоэнш институти раҳбари Қозоғистон кўргазмасининг очилиши билан табриклади ва экспозиция португаллар орасида Қозоғистон ҳақида хабардорликни оширишга, маданий -гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга ва халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонч билдирди.

Кўргазма икки ҳафта давомида ҳамма учун очиқ бўлади. Ташриф буюрувчилар Қозоғистон табиатининг гўзаллигини, чексиз ҳудудини, қўриқхоналари ва тарихини, пойтахти - Нур Султанни, турк дунёсининг тарихий ва маданий маркази - Туркистонни ва Хожа Aҳмад Яссавий мақбарасини, шунингдек кўплаб китобларни кўришлари мумкин бўлади. Қозоғистон ҳақида, шу жумладан Биринчи Президент-Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг «Мустақиллик даври» ва «Қозоқ Камоэнши» - Aбай Кунанбайулининг португал тилидаги «Қора сўзлари» билан танишиши мумкин.

Қозоғистон экспозицияси икки мамлакат халқлари ўртасида ўзаро билим ва маданий алмашинувнинг яхши анъаналарини давом эттиради, бу ташриф буюрувчиларга саёҳатнинг азалий анъаналарини давом эттириш ва Буюк Дашт мамлакати очган янги уфқларни кўриш имконини беради.










Юқорига