Об-ҳаво
Астана 19 °С
Алматы 24 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Покистонда поезд автобус билан тўқнашиб 19 киши ҳалок бўлди

3 Июль 2020 18:44

ISLAMABAD. Kazinform - Покистоннинг шарқидаги Панжоб вилоятида поезд автобусга урилиб, камида 19 нафар зиёратчи сикх ҳалок бўлди. Бу ҳақда жума куни Geo TV хабар берди.

Автобус рухсат этилмаган жойдан темир йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва йўлда поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилмаган.

Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларнинг сони аниқланмоқда.


Калит сўзлар: Жанубий Осиё,
Юқорига