Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Pfizer ва Moderna коронавирусга қарши вакцина нархини оширди

2 Август 2021 09:35

NUR-SULTAN. Kazinform - Pfizer ва Moderna фармацевтика компаниялари Европа Иттифоқи учун коронавирусга қарши вакцина нархини кўтаришди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Британиянинг Finansial Times газетаси маълумотларига кўра, Pfizerнинг битта дозаси 19.50 евро, олдин 15,50 евро бўлган. Шундай қилиб, немис-инглиз вакцинаси 25 фоизга қимматлашди.

Айни пайтда,Modernaнинг битта дозаси 19 дан 21,50 еврогача кўтарилди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, синовнинг учинчи босқичи вакцинанинг самарадорлиги векторли препаратларга қараганда фойдалироқ эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари, ножўя таъсирлар хавфи AstraZeneca ва Johnson& Johnson вактсиналарига қараганда паст бўлган.

Finansial Times газетасининг ёзишича, Европа Иттифоқи вакциналарни янги нархларда сотиб олишга рози бўлган.

Вакцина нархини қайта кўриб чиқиш бир қатор Европа мамлакатларининг хоҳишига кўра амалга оширилди, улар вакцинанинг икки дозаси киритилгандан олти ой ўтгач, учинчи дозани киритишга қарор қилишди.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Европа, Вакцина,
Юқорига