Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Пекиннинг 12 туманида КВИ га нуклеин кислотаси синовининг уч босқичи ташкил этилади

5 Май 2022 09:56

PEKIN. Kazinform - Пекинда эпидемиологик хавф юқори бўлган 12 та ва коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи ўртача бўлган 34 та зона мавжуд, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.

COVID-19 тарқалишига қарши кураш доирасида Пекиннинг 12 та туманида коронавирусга нуклеин кислоталари синови учун учта раунд ташкил этилади. Шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси маълумотларига кўра, 22 апрелдан бери Хитой пойтахтида 450 дан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган.

Маҳаллий ҳокимият органларининг фармойишига кўра, барча бошланғич ва ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасаларида 5 майдан бошлаб бир ҳафтага дарслар тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин метросининг 60 дан ортиқ бекатлари COVID-19 тарқалиши туфайли ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Ресторанлар ҳам шаҳардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунча ўз фаолиятини тўхтатди.
Калит сўзлар: Хориж, Узоқ Шарқ,
Юқорига