Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейслар яна бекор қилиниши мумкин

20 Сентябрь 2020 14:53

PEKIN. Kazinform – Пекин расмийлари тўғридан-тўғри халқаро рейсларни амалга ошириш қоидаларини ўзгартириши мумкин. Бунга Исломобод-Пекин рейси билан учиб келган самолетда биринчи симптомсиз коронавирус юқтириш ҳолати аниқланиши сабаб, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пекин халқ ҳукумати расмий вакили Сюй Хэцзяннинг айтишича, ҳар қандай парвоз пайтида бешта йўловчига коронавирус касаллиги ташхиси қўйилган бўлса, Пекинга келадиган бундай тўғридан-тўғри халқаро рейслар вақтинча тўхтатилади ва кейин Хитойнинг бошқа шаҳарларига йўналтирилади.

Жума куни Покистондан Пекинга тўғридан-тўғри халқаро рейс билан учиб келган 23 ёшли йўловчига коронавирус ташхиси қўйилди. Ушбу шахс билан яқин алоқада бўлган 38 киши изоляция қилинган ва шифокорлар назорати остида.

Эслатиб ўтамиз, Хитой пойтахтига халқаро рейслар жорий йилнинг 3 сентябр куни 164 кунлик танаффусдан сўнг тикланганди.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Калит сўзлар: Узоқ Шарқ,
Юқорига