Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларининг коронавирусга қарши қоидалари эълон қилинди

26 Октябрь 2021 11:59

BEIJING.Kazinform - Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ), Халқаро Паралимпия қўмитаси ва Пекин-2022 ташкилий қўмитаси Пекин-2022 Қишки Олимпия ўйинлари учун COVID-19 тавсияларини ўз ичига олган ўқув қўлланмаларининг биринчи версияларини чиқарди. Бу ҳақда Пекин—2022 ташкилий қўмитаси сайтида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Битта қўлланма спортчилар ва жамоа расмийлари учун, иккинчиси барча манфаатдор томонлар, жумладан, оммавий ахборот воситалари учун.

Коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган 2022-йилда Пекиндаги Олимпиада ўйинларининг барча спортчилари ва иштирокчилари Хитойга келганларида ёпиқ тизимда бўлишади. Вакцинация қилинмаган спортчилар ХХР пойтахтига келганларида 21 кунлик карантиндан ўтишлари керак. Тиббий сабабларга кўра ҳар бир ҳолатда спортчилар ва жамоа расмийлари учун истиснолар бўлиши мумкин.

Пекинга келган барча ўйин иштирокчилари, спортчилар ва Олимпия қишлоқларига спортчиларга ҳамроҳлик қилаётган делегацияларнинг айрим расмийларидан ташқари, ташкилотчилар томонидан белгиланган пандемияга оид чора-тадбирларга мувофиқ меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Ўйинлар иштирокчилари ва ходимлар ҳар куни коронавирус учун тестдан ўтказилади.

Пекин-2022 ташкилий қўмитаси пандемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш департаменти директори ўринбосари Хуан Чунь Ўйин иштирокчилари ўйинлар ўтказиладиган жойлар ва турар жой бинолари, шунингдек, учта мусобақа зонаси – Пекин, Яньцин ва Чжанцзякоу ўртасида эркин ҳаракатланиши мумкинлигини айтди. .

«Тизим барчага, шу жумладан спортчиларга, матбуот ва бошқа манфаатдор томонларга ёпиқ доирада ўйинлар давомида ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган кундалик ишларни бажаришга имкон беради», деб тушунтирди у.

Унинг сўзларига кўра, ўйинлар иштирокчилари қулай яшашлари учун озиқ-овқат кортлари, лицензияланган товарлар дўконлари, фитнес марказлари ва кўнгилочар муассасалар ёпиқ «пуфакчалар»да жойлашади.

Пекинда бўлиб ўтадиган 2022-йилги Олимпиада иштирокчилари «Мy 2022» саломатлик ҳолатини назорат қилиш учун махсус мобил иловадан фойдаланиши ва Хитойга сафар қилишдан 14 кун олдин ўз соғлиғи ҳақида ҳисобот беришни бошлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Олимпиада,
Юқорига