Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Пекинда коронавирус сабабли 90дан ортиқ метро бекатлари ёпилди

13 Май 2022 08:19

PEKIN. Kazinform – Пайшанба куни Пекин метросининг 10 дан ортиқ станциялари коронавирус эпидемияси сабабли ёпилди. Шу кунга қадар метрополитеннинг ёпилган бекатлари сони 90 тадан ошди. Бу ҳақда метрополитен маъмуриятининг Weibo ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

4-12 май оралиғида Пекин метроси маъмурияти эпидемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш мақсадида ёпган станциялар сони 90дан ошди. Оммавий ёпиш 4 май куни бошланган, ўшанда 60дан ортиқ метро бекати ёпилган эди.

Шу билан бирга, Пекин расмийлари Хитой пойтахтида локдаун жорий этилгани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.

«Шаҳарда локдаун жорий қилингани ҳақидаги хабарлар ёлғон миш-мишлардир. Ваҳимага ўрин йўқ, чекловлар пойтахтнинг турмуш тарзига таъсир қилмайди ва ижтимоий ҳаёт одатдагидек давом этади«, - дейди пойтахт маъмурияти матбуот котиби Сюй Хэцзян.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Дунё, Узоқ Шарқ,
Юқорига