Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Пекин Олимпиадасига келган 15 кишида коронавирус аниқланди

25 Январь 2022 16:15

PEKIN. Kazinform – 24 январ куни Пекинга Олимпиада ўйинларига келган 15 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Kazinform 2022 йилги Олимпиада ўйинлари расмий сайтига таяниб.

«24 январ куни Хитойга 23 нафар спортчи ва расмий шахслар, 223 манфаатдор томонлар, жами 246 киши етиб келди. ПЗР тести натижасида 12 кишида вирус аниқланди, уларнинг барчаси манфаатдор томонлардир. Яна учта ҳолат олдин аниқланган, улардан бири - спортчи ёки мансабдор шахс, иккитаси эса манфаатдор томонлар вакилларидир», - дейилади хабарда. Олимпиада ўйинлари Пекинда 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.


Калит сўзлар: Олимпиада, Хориж, Спорт,
Юқорига