Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Парижда машинасиз кун ўтказилди

20 Сентябрь 2021 19:18

PARIS. Kazinform - Франция пойтахти Париж бир кунда машинасиз шаҳарга айланди, деб хабар берди Kazinform Reytersга таяниб.

Aҳоли ва сайёҳлар Елисей майдонида бемалол юра олишди, чунки шу куни пойтахт кўчаларида, одатда машиналарга тўла ҳаракат тўхтади.

Шу куни парижликларга велосипед, жамоат транспортидан фаол фойдаланиш ва, енг муҳими, шаҳар бўйлаб сайр қилиш таклиф қилинди.

Шу куни фақат полиция ва ўт ўчирувчилар, тез ёрдам машиналари, таксилар ва сайёҳлик автобуслари йўлга чиқди.

2015 йилда Париж марказий ҳудудда биринчи марта машинасиз кун ўтказди ва 2017 йилда бу ташаббус шаҳарнинг бошқа жойларига ҳам тарқалди. Шаҳар ҳар йили автотранспорт воситаларидан фойдаланишни камайтириш ва ҳавонинг ифлосланишини камайтириш мақсадида тадбир ўтказади.


Калит сўзлар: Европа, Транспорт,
Юқорига