Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида  Aфғонистон байроғини кўнгиллилар олиб ўтишди

25 Август 2021 08:58

TOKYO. KYODO -Kazinform - Токиодаги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида кўнгиллилар Aфғонистон байроғини олиб ўтдилар, деб хабар беради Kazinform Kyodoга таяниб.

Халқаро Паралимпия қўмитаси БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги вакили Aфғонистон спортчилари ва Марказий Осиёдан келган спортчилар билан «ҳамкорликда» байроқни Миллий Стадионга олиб келади деб умид қилган эди.

РС раиси Крейг Спенс маросимдан бир неча соат олдин ўтказилган матбуот анжуманида қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан байроқ кўтариб юришни хоҳлаётгани ҳақида жавоб олганини айтди. Чунки бу «нейтрал ташкилот».

Шу ой бошида Толибон мамлакатни ўз назоратига олганидан кейин афғонистонлик спортчилар мусобақада қатнаша олишмади.

Спенс коронавирус сабаб бўлган қийинчиликларга қарамай, мусобақада 4403 спортчи қатнашишини ва рекорд натижа бўлишини, бу «катта ютуқ» эканлигини таъкидлади.

Унга кўра, аввалги рекорд 2016 йилда Рио -де -Жанейрода ўтган Паралимпия ўйинларида ўрнатилганди. Иштирокчилар сони 4328 тага етган эди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига