Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Паралимпия ўйинлари: 50 ёшли япониялик велосипедчи олтин медални қўлга киритди

31 Август 2021 11:40

TOKYO. KYODO - Kazinform - Кейко Сугиура Токиода бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги C1-3 паралимпия ўйинларида Япониянинг энг кекса олтин медал соҳибига айланди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Сугиуранинг Fuji International Sppedwayдаги вақти 25 дақиқа 55.76 сонияни ташкил этиб, 1996 йилда Aтлантада бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида 46 ёшли Такио Ушикубонинг рекордини янгилади.

Шунингдек, у Паралимпиадада олтин медални қўлга киритган биринчи велосипедчи ва умумий ҳисобда тўртинчи спортчи бўлди.

Швециялик Aнна Бек (26: 18.03) кумуш, австриялик Пейдж Греко (26: 37.54) бронза медалини қўлга киритди.

Сугиура танасининг ўнг томонида фалаж бўлиб қолади ва 45 ёшида велосипед пойгасида йиқилиб, хотирасини йўқотади.

Сидзуока префектурасида туғилган, у реабилитация доирасида велоспортни давом эттирди ва 2017 йилги Жаҳон чемпионатида олтин, 2019 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига