Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Паралимпия: Қозоғистонлик дзюдочи  кумуш медални қўлга киритди

27 Август 2021 14:35

NUR-SULTAN. Kazinform –Қозоғистонлик дзюдочи Ануар Сариев Токиода бўлиб ўтган Паралимпиадада кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Атираулик спортчи 60 кг вазн тоифасида озарбайжонлик Вугар Ширинли билан куч синашди.

Беллашув пайтида дастлаб В. Ширинли вазари билан олдинга чиқиб олди. Кейин А. Сариев очколарни тенглаштирди. Жанг охирига яқин озарбайжонлик дзюдочи яна бир вазари ютди.

А.Сариев Рио Паралимпиадасида ҳам қатнашди ва медалсиз қайтган эди. Бу сафар эса у кумуш медални қўлга киритди.

Бу Қозоғистон учун иккинчи медал. Кеча Давид Дегтярев пауэрлифтинг бўйича олтин медални қўлга киритган эди.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига