Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Паралимпия: Қозоғистон спортчиларининг мусобақа жадвали эълон қилинди

22 Август 2021 11:22

NUR-SULTAN. Kazinform - 24 август куни бошланадиган Япониядаги Паралимпиадага йўл олган қозоғистонлик спортчиларнинг мусобақа жадвали эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий Паралимпия қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

Паралимпия мусобақаларининг тўлиқ жадвали билан бурда танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Қозоғистон паралимпия терма жамоаси Токиога жўнаб кетди.

ХVI ёзги Паралимпия ўйинлари 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.

Қозоғистон шарафини 25 та паралимпиячи спортнинг 7 тури бўйича ҳимоя қилади.

Хусусан, Қозоғистондан: Сиязбек Далиев, Нурали Советқанов, Зульфия Габидулина, Роман Агалаков, Алия Раҳимбекова, Нурдаулет Жумағали, Ержан Салимгереев (пара сузиш бўйича), Дастан Муқашбеков, Салтанат Абилқасимқизи (пара енгил атлетика бўйича), Аманжол Жанбота , Зарина Байбатина, Даулет Темиржан, Даяна Федосова,Ануар Сариев, Ғалимжон Смагулули (пара дзюдо бўйича), Спатай Бибарис (пара каноэ бўйича), Нурлан Домбаев, Нишан Омирали, Камиля Досмалова (пара таэквондо бўйича), Давид Дегтерев, Раушан Қойшибаева, Рахмеджан Хамаев, Гулбану Абдихаликова, Алина Солодухина(пара пауэрлифтинг бўйича) ва Айсулу Жумабаева(нишонга отиш бўйича) иштирок этишади.

Бундан ташқари, мамлакатда «Биз Қозоғистон Паралимпия спортини қўллаб -қувватлаймиз» челленжи бошланди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Паралимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашиб, спортчиларимизнинг чиқишларини бутун халқ томоша қилиб, мухлис бўлишини айтган эди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига