Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Пахта терими бошланди: Қозоғистон АҚШдан 23 та комбайн сотиб олди

17 Сентябрь 2020 13:27

MAQTAARAL. Kazinform - Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида пахта терими бошланди. Умумий 38,2 минг гектар майдонда ҳосил йиғим-теримиuа 15 бригада ва 403 теримчи жалб этилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугунги кунга қадар 125 гектар пахта майдонидан 269,5 тонна «оқ олтин» йиғиб олинди. Пахта терими кампаниясига тайёргарлик кўриш учун комбайнлар тўлиқ таъмирланган.

Бундан ташқари, терим жараёнини енгиллаштириш учун АҚШдан 23 та «Джон-Дир» пахта териш комбайни сотиб олинди. Бу йил пахта даласининг 66 фоизи комбайн орқали терилади.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, бу йилги пахта теримига 514 та ғилдиракли трактор, 1206 та тиркама ва 151 комбайн жалб этилади.






Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тумандаги 5 та пахта заводи ва 60дан ортиқ пахта қабул қилиш пунктлари фермерларга хизмат кўрсатди. Бу йил ҳам ушбу корхоналарда ҳосилни йиғиб олишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.






Бундан ташқари, давлат кузги дала ишлари учун фермерларга ёқилғи-мойлаш материалларини арзонлаштирилган нархларда тарқатмоқда.






Муаллиф: Айнур Ақбаева

Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига