Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ҳозирги кунда Қозоғистонда 2 679 киши коронавирусдан даволанмоқда

20 Октябрь 2020 10:11

NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 2 679 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 125 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 199 бемор касалхонага ётқизилган. 480 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 83 кишининг аҳволи оғир. Шундан 12 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 8 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига