Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Озарбайжонда бустер доза билан эмланганларга муддатсиз сертификат берилади

27 Январь 2022 12:15

BAKU. Kazinform - Озарбайжонда коронавирусга қарши вакцинанинг бустер дозаси билан қайта эмланган шахсларга муддатсиз эмланганлик гувоҳномаси берилади, дея хабар беради Kazinform мухбири Озарбайжон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мажбурий тиббий суғурта давлат агентлиги ва ҳудудий тиббиёт бирликларини бошқариш уюшмаси қўшма баёнотига таяниб (ТƏBİB).

Ҳужжатга кўра, иммунизация CОVID-19 вирусининг янги ва тез тарқаладиган штаммлари асоратлари олдини олишнинг энг самарали усули ҳисобланади.

«Ҳозирда мамлакатда «Озарбайжон Республикасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган CОVID-19 га қарши эмлаш стратегияси»га мувофиқ эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Аҳолининг эмлашда фаол иштирок этиши натижасида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда», — дейилади ҳужжатда.

Баёнотда, шунингдек, CОVID-19 вакцинасининг икки дозаси билан иммунизация қилинганидан кейин 5 ой ўтгач, организмга қараб, ушбу вирусга чидамлилик пасайиши мумкин. Шу муносабат билан организмнинг коронавирус инфекциясига қарши иммунитетини қайтадан ошириш учун «бустер доза»ни жорий этиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 февралдан бошлаб Озарбайжондаги спорт ва дам олиш масканлари, тўй-ҳашамлар, умумий овқатланиш корхоналари, меҳмонхоналар ва йирик савдо объектларига фақат амалдаги cовид-паспорт билан ташриф буюриш мумкин бўлади. Яъни, 6 ойдан кўпроқ вақт олдин иккинчи марта эмланган шахсларнинг CОVID-паспорти ўша кундан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда CОVID-19 касаллигига чалинганлар 7 кундан кейин «иммунитет сертификати» олишлари мумкин. Ушбу ҳужжатдан фойдаланиш муддати 6 ойни ташкил этади, шундан сўнг сертификатнинг амал қилиш муддати вакцинанинг 1 дозасини олгандан кейин номаълум муддатга узайтирилади.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Калит сўзлар: Хориж, Тиббиёт,
Юқорига