Об-ҳаво
Астана 5 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Озарбайжон парламентини илк марта аёл киши бошқарадиган бўлди

10 Март 2020 18:05

BAKU. AZERTAG - Kazinform - Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси олтинчи чақириқ биринчи йиғилишида Парламент раиси этиб Сахиба Али гизи Гафарова сайланди, деб хабар беради Kazinform AZERTAG агентлигига ҳавола қилиб.

Унинг номзодини 9 феврал куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда парламентдаги 125 ўриндан 70тасига эга бўлган Янги Озарбайжон бошқарувчи партияси кўрсатган.

116 нафар депутат Гафарова учун овоз берди. Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида Озарбайжон парламентини биринчи марта аёл киши бошқарадиган бўлди.

Аввалроқ, Гафарова тўртинчи ва бешинчи чақириқ Миллий Межлисига сайланган эди. У Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясидаги Озарбайжон делегацияси таркибига кирган.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига