Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Овулга бориб 10 йилдан бери ишлаётган 35 минг ёш мутахассис уйли бўлди

27 Ноябрь 2020 12:52

NUR-SULTAN. Kazinform – Овулли жойларга ишлашга кетган мутахассислар учун уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун бюджет ссудаларини бериш – «Диплом билан овулга» дастури доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларидан бири, деб хабар беради Kazinform.

Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси «Диплом билан овулга» дастурини амалга оширишда ишончли агент сифатида ишлайди. Жамғарма 2010 йилдан бери овулли жойларига ишлашга кетган 35 мингдан ортиқ мутахассисларга уй-жой кредитти ажратди. 1500 АЕК миқдоридаги кредит 15 йилга 0,01 фоиз билан берилади. Ушбу дастур ёш мутахассислар орасида катта талабга эга.

Илгари бюджет кредитлари фақат соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот, маданият, спорт ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассисларга бериларди.

Бу йил рўйхатга овуллар, посёлкалар ва овул округлари ҳокимларининг давлат хизматчилари киритилган. Ушбу ўзгартириш Қозоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буйруғи билан киритилган ва жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб амалга оширилмоқда.


Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига