Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Омикрон: Қозоғистон чеклов чораларини кучайтиради

30 Ноябрь 2021 10:01

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон 3 декабрдан бошлаб коронавирус инфекциясининг янги штамми пайдо бўлиши муносабати билан чеклов чораларини кучайтиради. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Омикрон» коронавирус инфекцияси штаммининг янги версияси пайдо бўлганлигини инобатга олиб, унинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида идоралараро комиссияси жорий йилнинг 3 декабридан бошлаб қуйидаги чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Биринчиси, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини, Малави, ЖАР, Танзания ва Гонконгдан Қозоғистонга хорижликларнинг киришини чеклаш», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, иккинчидан, КВИнинг «Омикрон» нусхаси ташхиси қўйилган Исроил, Чехия, Нидерландия, Бельгия, Буюк Британия, Италия, Германия, Aвстралия, Канада ва Мисрдан келганлар учун мажбурий ПЗР тестлари жорий этилади.

«Учинчидан, Омикрон мавжуд КВИ ҳолатлари аниқланган мамлакатлардан келган одамлар ПЗР натижаларидан қатъи назар, 7 кун давомида карантинга олиниши керак. Шу муносабат билан Санитария-эпидемиология қўмитасининг бўлимлари маҳаллий ижро ҳокимияти органларига хорижликлар тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида етказилишини, ҳокимликлар эса поликлиникалар даражасида масофавий назоратни таъминласин», — деди Марат Шоранов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига