Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Олтин нархи арзонлашиб бораётгани сабаби маълум бўлди

24 Сентябрь 2020 16:48

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банкнинг монетар операциялар департаменти директори Нуржан Турсунханов олтин бозоридаги вазиятни тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Икки ой ичида биринчи марта олтин нархи бир трой унцияси учун 1900 доллардан пастга тушди. Миллий банкнинг монетар операциялар департаменти директори Нуржан Турсунханов сариқ металл бозоридаги вазият ва унинг Миллий банк захираларига қандай таъсир қилишини тушунтириб берди.

«23 сентабрь куни бир трой унцияси нархи 1 865 доллардан арзонроққа тушди. Бу сентябрь ойи бошига нисбатан 100 доллар ёки 5 фоизга кам. АҚШдаги ижобий иқтисодий ўзгариш, Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайишидан қўрқиш ва Чикаго Федерал резерв тизимининг инфляцияни ўртача 2 фоизга етгунига қадар ставкаларни кўтариш тўғрисидаги қарори доллар курсини сўнгги саккиз ҳафта ичидаги энг юқори даражага кўтарилишига олиб келди. АҚШда долларнинг мустаҳкамланиши олтиннинг жаҳон бозорларидаги жозибадорлигини пасайтирди. Олтин нархи ҳозирда бу йил июль ойидан бери энг паст кўрсаткичга тушди», - деди у.

Унинг айтишича, COVID-19 глобал пандемияси ва унга жавобан ривожланган мамлакатлар марказий банкларининг пул-кредит сиёсати бу йил олтин нархларига сезиларли таъсир кўрсатган.

Олтин нархи август ойида рекорд даражага кўтарилиб, йил бошидан бери 36 фоизга ўсди. Амалдаги нархлар тузатилишига қарамай, олтин инвестиция активи сифатида етакчи бўлиб қолмоқда ва йил бошидан бери 24 фоизга ўсди.

«Олтин нархларининг сўнгги пайтдаги беқарорлиги ой охирида Миллий банкнинг олтин-валюта захираларини қайта баҳолашига таъсир қилиши мумкин», - деди Нуржан Турсунханов.

Ҳозирда COVID-19нинг иккинчи тўлқини бошланиш хавфи мавжуд. АҚШ ва Хитой ўртасидаги сиёсий қарама-қаршилик, АҚШдаги сайловларнинг яқинлашиши - нархларнинг ўзгарувчанлигига олиб келиши мумкин. Олтин анъанавий равишда стратегик сармоя ҳисобланади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Миллий банк,
Юқорига