Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Олимпиачилар барча объектларга QR-код билан киришади

28 Январь 2022 12:42

NUR-SULTAN. Кazinform - Пекинда бўлиб ўтадиган ХХIV қишки Олимпия ўйинларида иштирок этувчи барча спортчилар спорт иншоотларига фақат QR-код орқали киришлари мумкин бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР МОҚ Спорт тиббиёти ва антидопинг бошқармаси бошлиғи Лаура Укбенова маълум қилди.

Унга кўра, Пекинга етиб борган олимпиячилар қаттиқ текширувдан ўтказилади. Булар мезбон мамлакатнинг анти-ковид чоралари.

«Олимпиячилар билан бирга Хитойга спорт шифокорлари ҳам боришди. Улар вирусли инфекцияларни даволашади. Ўйин иштирокчилари аллақачон мажбурий талабларни бажаришган. Бу вазифаларга парвоздан олдин карантин, ҳар куни вирусни текшириш ва геолокацияни кузатувчи мобил иловадан фойдаланиш киради. Барча иштирокчилар қатъий тартиб-интизомга риоя қилишди. Хитойдаги барча Олимпиада обектларига QR-код билан киритилади», - деди Лаура Укбенова.

ХХIV Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон терма жамоасидан жами 34 нафар спортчи иштирок этиб, 87 та йўлланмани қўлга киритди. Қозоғистонликлар спортнинг 8 та тури: чанғи спорти, фристайл акробатика ва могул, конькида учиш, шорт-трек, биатлон, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш, чанғи икки кураши бўйича баҳслашади. 109 та медаллар жамланмаси бўлади.

Муаллиф: Кунсулан Отарбай

Калит сўзлар: Спорт, Олимпиада,
Юқорига