Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Олимлар японларнинг узоқ умр кўриш сирини топди

27 Октябрь 2020 09:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Япониянинг анъанавий матча чойи организмнинг қаришини секинлаштиради ва бир қатор касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, деб хабар беради Kazinform Express нашрга асосланиб.

Мақола муаллифлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб таъкидлашларича, Япония халқи диета сақлаш ва ажойиб ичимликларни ичиш одатлари туфайли узоқ умр кўришади. Ва уларнинг энг севимли ичимликлари бири – матча чойи.

Бу бошқа чойлардан фарқ қилади. Матча чойи - оч яшил рангдаги кукун. Ичимлик таркибида A, B, C, E витаминлари, шунингдек узоқ умр кўришга ёрдам берадиган хун толаси, рух, калий, калций, натрий ва темир мавжуд.

Бундан ташқари, олимлар анъанавий ичимлик холестерин ва қондаги қанд миқдорини пасайтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, саратон, диабет ва семиришни ривожланишига тўсқинлик қилади.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига